Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хотин-қизлар қўмитасида Германия Бундестаги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

2019-06-18 | Жамият

18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева Германия Бундестаги вакилларини қабул қилди.

Учрашув давомида Ўзбекистонда аёлларни иш билан таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик борасидаги фаолиятига янада рағбат бериш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар билан ишларни йўлга қўйиш борасидаги тажриба ҳақида фикрлар билдирилди.

Шунингдек, аёлларнинг иқтисодий манфаатларининг таъминланишида ижтимоий ҳамкорлик муҳим ўрин тутаётганлиги, яъни ушбу масалада барча давлат ташкилотлари, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари бирликда фаолият олиб бораётганлиги таъкидланди. Бу эса, ўз навбатида аёлларнинг бандлигини таъминлаш ва улар орасида ҳуқуқбузарликнинг кескин камайишига ижобий таъсир қилаётганлиги эътироф этилди.

Аёллар ва болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларининг таъминланишида Қўмита томонидан амалга оширилаётган халқаро лойиҳалар хусусида ҳам фикрлар билдирилди.

Танзила Нарбаева томонидан сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳамда Германия давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик янги поғонага кўтарилганлиги алоҳида тўҳталиб ўтилиб, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро тажриба алмашинуви ижтимоий ҳимоя соҳасидаги фаолиятни янги поғонага олиб чиқишида муҳим ўрин эгаллаётганлиги айтиб ўтилди.

Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик Қўмитаси раҳбари П.Рамзауер бошчилигидаги делегация вакиллари мамлакатимизда хотин-қизларга яратилган имкониятлар, уларнинг иқтисодий-ижтимоий ҳуқуқлари, бола ҳуқуқлари борасида қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Германия Бундестаги аъзоларидан иборат делегация вакиллари Ўзбекистон Республикасида аёллар учун яратилган имкониятлар ва шароитлардан мамнун эканлигини билдирдилар.

 
 
 

Манба: Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

Поделиться