Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшлар инновацион фаоллигини оширишнинг долзарб масалалари муҳокама этилди

2019-04-29 | Туризм

Жорий йилнинг 27 август куни Тошкентда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида Ҳаракатлар стратегиясининг Ижтимоий соҳани ривожлантириш борасидаги вазифалари ижросини амалга оширишга қаратилган республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция аъзолари, партия фаоллари, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази вакиллари, олий ўқув юртлари академик, профессор-ўқитувчилари, ёш олимлар, тадқиқотчилар ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Абдулазиз Аққулов мамлакатимизда ички туризмни ривожлантириш истиқболлари ва унда ёшлар туризмининг ўрни ҳақидаги маърузаси билан иштирок этди:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори туризм соҳасидаги ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди. Президентимизнинг ушбу қарорига мувофиқ, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар жамоавий шартномаларга рағбатлантириш чораси сифатида бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 2018 йилда республика бўйлаб 20 мингдан зиёд ходимлар оила аъзолари билан биргаликда дам олишга юборилди. “Микрокредит", “Асака" ва “Ўзсаноатқурилиш” тижорат банклари томонидан туризм кредити йўналиши очилиб, бугунги кунга қадар 390 млн. сўмдан ортиқ маблағ истеъмолчиларга кредит сифатида ажратилди. Қолаверса, бугунги кунда ёшларни ички туризмга кенг жалб этиш мақсадида кўплаб танловлар ташкил этилиб, улар муносиб рағбатлантирилмоқда. Айни пайтда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида фаолият кўрсатаётган кадрларнинг 70 фоизини ёшлар ташкил этмоқда.

Шунингдек, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ёшлар туризмини ривожлантириш, ёшларнинг туризм соҳасига бўлган қизиқишини оширишга қаратилган Tourism challenge (Туризм чорлови) танлови эълон қилинди. Танлов якунида 600 га яқин саёҳатлар амалга оширилиши, туристлар сони эса 10 мингдан ортиқ ёшларни ташкил этиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, ёшларни туризм соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш мақсадида Қўмита томонидан ўтказилган танлов якуни бўйича 3 та бизнес лойиҳаларни энг кам иш ҳақининг 250 бараваригача миқдорида молиялаштиришга қарор қилинди.

Алоҳида қайд этилдики, Ўзбекистонда ёшлар туризмини ривожлантириш борасида хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар яхши натижа бермоқда.

Анжуман ўз ишини ялпи йиғилишдан ташқари шў‘баларда давом эттирди. Конференция материаллари асосида экспертларнинг ёшлар инновацион фаоллигини оширишга қаратилган 70 дан ортиқ мақолалари жамланган тўплам чоп этилди.

Анжуман сўнгида иштирокчиларнинг мамлакатимизда ёшларнинг инновацион фаоллигини ошириш ҳақидаги хулоса ва таклифлари қабул қилинди ҳамда мутасадди вазирлик ва идораларга юборишга келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться