Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жиддий таклиф: америкалик талабалар ўзбек ёшларига нималарни ўргатмоқчи​?

2019-03-13 | Таълим

Тошкентда 12 март куни АҚШнинг “American University”олий таълим муассасасининг бир гуруҳ талабалари иштирокида “Ёшларнинг дипломатик алоқалар ва халқаро муносабатларда тутган ўрни” мавзусида конференция ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакиллари, олий таълим муассасалари талабалари туризм, таълим тизими ва инновацион мавзуларга оид ўз тақдимотлари билан қатнашди.
Конференцияда Ўзбекистон ва АҚШ таълим тизими, ёшлар ташкилотлари фаолияти, жамият тараққиётида хотин-қизларнинг ўрни, етакчилик қобилиятини шакллантириш ва қўллаб-қувватлаш, бандлик каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.

– Анжуманда ногиронлар ва кексалар учун ихтиёрий маданий дастурлар ташкил этиш ғояси билан қатнашдим, – дейди Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси Мўйдинжон Ёқубов. – Кўнгилли ёшлар сафини кенгайтириш орқали ушбу акцияни мамлакатимиз бўйлаб амалга ошириш мумкин. Юртимиз талаба-ёшларининг ана шундай ташаббуслари америкалик ёшларда катта қизиқиш уйғотди. Шу боис, бу каби ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган тажриба алмашувларни давом эттиришни режалаштирганмиз.

Тадбир сўнггида ёшларнинг халқаро ҳамкорликдаги музокараларни давом эттиришга доир таклифлари ишлаб чиқилди.

Манба: ЎзА

Поделиться