Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Президент қарори мазмун-моҳияти ва ижроси юзасидан брифинг бўлиб ўтди

2019-07-31 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида юртбошимизнинг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ва ижроси юзасидан брифинг бўлиб ўтди.

Тадбирда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаров, Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси ўринбосари Дилноза Каттахонова, ташкилотлар масъуллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Мазкур брифингда улғайиб келаётган ёш авлоднинг илм эгаллашга бўлган иштиёқи, интеллектуал салоҳиятини ошириш, шунингдек, халқаро майдонда мамлакатимиз нуфузини янада юксалтириш учун иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Хусусан, юртимизда ёшларнинг халқаро олимпиадалардаги натижаларини янада яхшилаш мақсадида иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, улардан юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизими яратилмоқда.

Қарорга асосан, фан олимпиадаларини ташкил этиш ҳамда халқаро олимпиадаларда мамлакатимиз жамоаларининг муносиб иштирокини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида 14 та штат бирлигидан иборат Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти ташкил этилди.

Олимпиада ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари тегишли миқдорда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланиши белгиланган. Бундан ташқари, қарор асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари таклифлари асосида бошқа қўшимча фан олимпиадалари ташкил этилиши мумкин.

Қарорда кўзда тутилганидек, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҳамкорлигида умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларини ташкил этиш, ўтказиш ва халқаро олимпиадалар иштирокчиларини саралаш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг юқорида номи келтирилган қарорида назарда тутилмаган халқаро ва минтақавий олимпиадалардаги Ўзбекистон терма жамоасининг иштироки департамент томонидан мувофиқлаштириб борилади. Юқорида келтириб ўтилган маълумотлар билан бир қаторда, келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар тўғрисида ҳам маълумотлар берилди.

Брифинг пресс-релизи ўзбек ва рус тилларида.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться