Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Аваза” миллий туризм зонасида Ўзбекистон ва Туркманистон болалари иштирокида фестиваль ташкил этилади
2019-06-18 | Жамият
2018 йил 23 апрелда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ва Маҳтумқули номидаги Туркманистон ёшлар ташкилоти Марказий Кенгаши ўртасида англашув меморандуми имзоланганди.
Ушбу ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи делегациясининг Туркманистон Республикасига 5 кунлик хизмат сафари ўз якунига етди.
Учрашувлар давомида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан Махтумқули номидаги Туркманистон ёшлар ташкилоти Марказий Кенгаши ўртасида англашув меморандумини амалга татбиқ этиш бўйича 2019-2020 йиллар учун қўшма лойиҳалари режаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, 2020 йил якунига қадар Ўзбекистон ва Туркманистоннинг ўзаро чегарадош минтақалари бўлган “Бухоро-Лебап” ва “Хоразм-Дашогуз” вилоятлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, икки мамлакат ёш тадбиркорлари учун ўқув ташрифларини ташкиллаштириш, ёш спортчилар ўртасида турли спорт мусобақаларини ўтказиш ҳамда “Аваза” миллий туризм зонасида Ўзбекистон ва Туркманистон болалари иштирокида “Дўстона йўллар абадийдир” болалар фестивалини уюштиришга келишиб олинди.
Манба: «Халқ сўзи»