Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

О.Назарбеков Сирдарё вилоятининг ёшлари билан учрашуви

2019-02-25 | Маданият

24 февраль куни Маданият вазиринг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков Сирдарё вилоятида бўлди. Ташрифнинг асосий мақсади Ҳурматли Юртбошимизнинг Сирдарё вилоятига ташрифи давомида вилоятнинг ёшларига, айниқса ўқувчи ёшларга алоҳида эътибор бериш масалалари қўйилган эди.

Шу сабабли, вазирнинг биринчи ўринбосари Сирдарё вилоятидаги 5-сонли мусиқа ва санъат мактабига ташриф буюрди. Ёшларимиз билан самимий, дўстона учрашув, уларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Ёшлар билан суҳбат давомида Озодбек Назарбеков ҳамда пойтахтимизда театр актёрлари билан биргаликда, бугунги кунда таълим олиш учун ёшларга яратилган барча қулайликлар, Давлатимиз раҳбари кўмагида амалга оширилаётганлиги тўғрисида суҳбатлашишди.

Бундан аввалом бор, имкониятни бой бермасдан фойдаланиш зарурлиги ҳақида сўз борди. Таълим масканидаги учрашувда нафақат болалар мусиқа ва санъат мактабининг ўқувчилари балким, вилоятдаги уюшмаган ёшлар ҳам таклиф этилган эди.

О.Назарбеков созларда ижро этган мусиқалари билан ўқувчилар қувшовида ўртоқлашишди.

Ҳаммамиз биламиз, ҳар бир байрам болалар учун совғасиз бўлмайди. 5-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабига бир қатор мусиқа созлари совға тариқасида тақдим этилди. Шунингдек ҳар бир иқтидорли ўқувчига, китоблар тўплами берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться