Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшлар учун бепул касб-ҳунар ўрганиш имконияти

2019-03-27 | Жамият

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи муассислигида ташкил этилган Республика ёшлар маркази томонидан Меҳрибонлик уйлари, жазони ижро этиш муассасалари ҳамда ҳарбий қисмларда фаолият юритаётган тўгараклар аъзолари билан Наврўз байрами муносабати билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Тошкент шаҳридаги 23-Меҳрибонлик уйида уюштирилган тадбирда тўгарак аъзоларига Ёшлар иттифоқи ҳамда Ёшлар маркази логотипи акс эттирилган эсдалик совғалари тақдим этилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ ташкил этилган Республика ёшлар маркази ва Халқ таълими, Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда Меҳрибонлик уйлари, ҳарбий қисмларда ҳам бепул тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.
 
Марказ директори Ҳусниддин Мамадиевнинг таъкидлашича, тўгараклар нафақат Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида, балки энг чекка туман ва шаҳарлар ҳудудларида ҳам фаолият кўрсатмоқда. Ҳозирга қадар ушбу тўгаракларга жами 160 мингдан ортиқ ёш жалб этилган, уларнинг 90 мингга яқини тўгаракларни муваффақиятли тамомлади. Хорижий мамлакатларда ишлаб қайтган ёшларимиз учун ҳам ушбу тўгаракларда бепул касб-ҳунар ўрганиш имконияти яратилган.
 

М.Қосимова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться