Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Москва инженерлик-физика институти Тошкент филиали абитуриентларни қабул қилишга тайёр

2019-05-28 | Таълим

Россия миллий ядро тадқиқот институтининг “Москва инженерлик-физика институти” (МЯТИ МИФИ) шу йили ёзда Тошкентда очилиши кутилаётган филиалига биринчи абитуриентларни қабул қилишга тайёр.

Институтнинг қабул ҳайъати ўз ишини жорий йилнинг 17 июнь куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети “Физика факультети” биносида бошлайди. Ҳужжатларни қабул қилиш 2 июлга қадар давом этади.

Абитуриентлар МЯТИ МИФИ филиалига физика, математика ва рус тили бўйича ўтказилувчи имтиҳон натижаларига кўра қабул қилинади. Имтиҳонлар 3 июлдан 9 июлга қадар россиялик ўқитувчи ва мутахассислар томонидан ўтказилиб, жавоблар 12 июль куни эълон қилинади.

Энг юқори бал тўплаган 100 нафар талаба давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниб, бепул таълим олиш имкониятига эга бўладилар.

Бу йилги қабул бакалавриатнинг қуйидаги тўрт таълим йўналиши бўйича амалга оширилади:

Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси;
Ядро физикаси ва технологиялари;
Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси;
Электр энергетикаси ва электр техникаси.
Институт талабалари ядровий энергетика ва иссиқлик физикаси соҳасида халқаро меъёрлар асосида инженер-техник мутахассислиги бўйича таълим оладилар.

Қабул шартлари ва қўшимча маълумотлар институтнинг қуйидаги электрон сайтида эълон қилинган.

МИФИнинг Тошкент филиали Улуғбек посёлкасида (Хуросон кўчаси, 1 уй), Ўзбекистон фанлар академияси “Ядро-физикаси институти” яқинида жойлашган. Мазкур ОТМ энг янги технологиялар билан жиҳозланган 11 та замонавий ўқув лабораторияси, талабалар ётоқхонаси, спорт комплекси ҳамда кутубхона фондига эга бўлади.

Филиалнинг барча битирувчилари Ўзбекистонда тан олинадиган Россия андозасидаги диплом оладилар ҳамда ўқишни тугатганларидан сўнг, “Ўзатом” агентлиги тизимида доимий иш билан таъминланадилар.

Манба: «Халқ сўзи»

Поделиться