Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшлар марказини қуриш учун тамал тоши қўйилди

2019-02-26 | Жамият

Жорий йилнинг 23 февраль куни Гулистон шаҳрида бўлиб ўтган яна бир тадбир бу замонавий “Ёшлар маркази” қурилишига тамал тоши қўйишга бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси Қ. Қуронбоев, вилояти ҳокими Ғ. Мирзаев, нуроний фаоллар ҳамда фаол ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқиб, юртбошимизнинг ёшларга бераётган эътиборлари, уларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда вилоятимизда қуриладиган ёшлар маркази буюк мақсадларни кўзлаб, чин маънода тарбия масканига, маънавият майдонига, шижоат ва куч қайнайдиган жойга айланади деб таъкидлаб ўтдилар. Шунингдек мамлакатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи чоғида муҳташам ва кўплаб ижобий жиҳатлари билан ажралиб турадиган марказ қурилиши лойиҳа тақдимоти қилинганлигини айтиб ўтдилар.

Тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қ. Қуронбаев ҳам вилоят аҳлини, кенг жамоатчиликни, ёшларни марказ қурилишига тамал тоши қўйилиши билан самимий табриклади.

Тадбир давомида ёшлар маркази қуриладиган жойга рамзий қозиқ қоқилди. Энг асосийси қурилажак ёшлар масканида 22 та тўгарак фаолият юритиб, ёшларнинг ахборот технологиялари билан янада мукаммал шуғулланишларига алоҳида эътибор қаратилади.

Манба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Поделиться