Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқ таълими вазирлиги ЮНЕСКО билан ҳамкорликни кучайтирмоқда
2019-08-02 | Маданият
Пойтахтимизда Халқ таълими вазирлиги ҳамда ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан “Расмий ва норасмий таълим тизимларига номоддий маданий меросни татбиқ этиш” мавзусида 4 кунлик семинар-тренинг ташкил этилди.
Мазкур семинарнинг очилиш маросимида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари жаноб Фуад Пашаев ва Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Х.Даминов ташкилотлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш йўналишлари, мамлакатимизда ёш авлодга мавжуд номоддий маданий мерос ҳақида кенг маълумот бериш, уларни сақлаш ҳамда келгуси авлодларга етказишнинг муҳимлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, семинар доирасида ҳудудлардан таклиф этилган 30 га яқин турли фан ўқитувчиларига соҳанинг етакчи мутахассислари томонидан хорижий тажрибалар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Семинар иштирокчилари кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда иш олиб борди.
Семинар якунида келгусида бундай ўқувларни ҳудудларда ҳам ташкил этиш ва уларда мазкур тренингда иштирок этган фан ўқитувчиларининг тренер сифатида фаолият кўрсатишига келишиб олинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги