Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқанд вилоятида спорт инфратузилмасини ривожлантириш масаласи муҳокама этилди

2021-09-14 | Спорт

Самарқанд вилояти Туризм ва спорт бош бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган Фармон ва қарорларга мувофиқ Самарқанд вилоятининг шаҳар ва туманларида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш, шунингдек, ҳудудларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш, спорт объектлари ва иншоотлари ҳолатини яхшилаш, ташриф буюрувчилар ва имконияти чекланган шахслар учун қулай шарт-шароитлар ҳамда "тўсиқсиз муҳит" яратиш бўйича белгиланган вазифалар ижроси муҳокама этилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиқлари М.Хайитова ва З.Абдуллаевалар иштирок этиб, белгиланган топшириқлар ижросини ўз вақтида таъминлаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларини билдирдилар.

Белгиланган топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлигини ўрганиш мақсадида шакллантирилган Республика ишчи гуруҳи вакиллари иштирокида жойига чиққан ҳолда, шаҳар ва туманлар кесимида ўрганиш ўтқазишга келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться