Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси билан учрашди

2021-09-15 | Спорт

Шу йилнинг 17-25 сентябрь кунлари юртимиз яшил майдонларида футбол бўйича аёллар ўртасида Осиё кубоги саралаш баҳслари ўтказилади. Мазкур турнирда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бўлажак мусобақага тайёргарликни қизғин давом эттиришмоқда.

Бугун терма жамоа аъзоларининг “Бунёдкор” футбол академиясида ўтказган машғулотларини Ўзбекистон футбол ассотсиатсияси биринчи витсе-президенти Равшан Эрматов кузатиб борди.
 
Машғулотлар якунида Баҳром Норсафаров бошчилигидаги мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва имкониятлари хусусида суҳбатлашилди. Тайёргарлик жараёнига замонавий ёндашиш, янги технологияларни жалб этиш, спорт тиббиётига жиддий эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди. 
 
Шунингдек, футболчиларимизнинг шароитлар ҳақидаги фикрлари тингланди. Эрматов уларга мурожаат қилар экан, аҳиллик, майдонда ва ундан ташқарида бир жамоа эканлигини ҳис этиш, терма жамоа сафида “мен” эмас, балки “биз” деган сўз устувор бўлиши зарурлигини таъкидлаб, агар бунга амал қилинса жаҳон миқиёсида ҳам рақобат қила олишимизни айтиб ўтди. Учрашувда шунингдек Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанес ҳам иштирок этди. Словениялик мутахассис халқаро тажрибадан келиб чиқиб ўз тавсиялари билан ўртоқлашди.
 
Тадбир якунида Равшан Эрматов Ўзбекистон футбол ассотсиатсияси президенти Абдусалом Азизов ҳамда кенг футбол жамоатчилиги номидан футболчи қизларимизга омад тилади. Маълумот учун: қизларимиз Осиё кубоги саралаш босқичининг “Е” гуруҳида Жанубий Корея ва Мўғулистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться