Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Самбочиларимизнинг Минскдаги муваффақияти
2021-09-08 | Спорт
Беларусь пойтахти Минск шаҳрида мамлакат президенти соврини учун халқаро турнир ўтказилди. Унда ўзбекистонлик уч нафар самбочи иштирок этди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати.
Эътиборлиси, муросасиз беллашувларда ўзбекистонлик Тоҳир Асроров 71 кг вазн тоифасида финалгача бўлган беллашувларни муваффақиятли ўтказиб, кумуш медални қўлга киритган бўлса, Асқар Авганов 88 кг вазнда халқаро турнирнинг бронза медалига эга чиқди.
Беларусда ўтказилган халқаро турнирда самбо бўйича халқаро тоифадаги ҳакамлар– ҳамюртларимиз Рустам Одилов ва Улуғбек Раҳмонов Минск гиламларидаги баҳсларни бошқариб боришди.
Манба: ЎзА