Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Баҳодир Жалолов: “Сизларнинг орангиздан ҳам қайси соҳада бўлмасин машҳур инсонлар, Ватанимизни дунёга танитадиган спортчилар чиқишига ишонаман”

2021-09-14 | Ёшлар

Жиззах вилоятида бўлиб ўтган “Чемпионлар ва ёшлар учрашуви”да бокс бўйича олимпиада ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов ёшлар билан учрашди.

Миллий гвардия қўмондонлиги ташаббуси билан ташкил этилган ушбу учрашув видеоселектор тарзида ўтказилиб, карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Мазкур учрашувда яқинда Японияда бўлиб ўтан XXXII Ёзги олимпиада ўйинларида спортнинг бокс тури бўйича супер оғир вазнда “Токио-2020” Олимпия ўйинлари ғолиби, Жаҳон, Осиё ва бир неча бор Ўзбекистон чемпиони, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Баҳодир Жалолов, таниқли спортчилар, Миллий гвардия бўйича Жиззах вилоят бошқармаси вакиллари ҳамда Жиззах шаҳридаги 29-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва жиззахлик ёшлар иштирок этди.  

Баҳодир Жалолов иштирокчиларга ўз автобиографиясини оддийгина ва самимий тарзда сўзлаб берди.  

Шунингдек, жаҳон спорт ареналарида ўзбек паҳлавони номини олган ўзбек боксчиси, Токиода ўтган XXXII Ёзги олимпиада ўйинлари тафсилотлари, олимпиададан сўнг жорий йилнинг 13 август куни Президентимизнинг олимпия ўйинларида иштирок этган спортчи ва уларнинг мураббийлар ҳамда ота-оналари билан учрашувидан олган таассуротлари хусусида ҳам тўлқинланиб сўзлаб берди.  

– Президентимиз билан ўтган аввалги учрашувда, мен Токио олимпиадасида чемпион бўлиб, албатта олтин медални олиб келаман ва мамлакатимизнинг 30 йиллигига туҳфа қиламан деб ваъда берган эдим, – дейди Баҳодир Жалолов. – Менинг бу ғалабам замирида бизнинг юртимизда ёшларга ва спортга ҳукумат миқёсида қаратилаётган эътибор, Ўзбекистон фуқаролари бўлган сиз ва бизга Юртбошимизнинг кўрсатаётган оталарча ғамхўрлиги мужассам. Мен кўп мамлакатларда бўлдим. Ишонинг, бизнинг мамлакатимиздагичалик ҳеч бир давлатда ёшларга, айниқса ёш спортчиларга бунақанги эътибор йўқ. Ҳар биримиздан бу имконият ва эътибордан унумли фойдаланиш талаб этилади. Сизларнинг орангиздан ҳам қайси соҳада бўлмасин машҳур инсонлар, Ватанимизни дунёга танитадиган спортчилар чиқишига ишонаман.    

Тадбир очиқ мулоқот ва қизиқарли савол жавобларга бой бўлди. Ёшлар томонидан берилган барча саволларга Баҳодир самимий ва хушчақчақлик билан жавоб қайтарди. 

Ушбу учрашув чоғида лейтенант Баҳодир Жалоловга муддатидан олдин капитан ҳарбий унвони берилгани тўғрисидаги Миллий гвардия қўмондонининг буйруғи ўқиб эшиттирилганида барча тадбир иштирокчилари, айниқса спорт ва ҳарбийликка ҳавас қилган, қизиққан ёшлар қалбида Баҳодирдек ўзбек паҳлавонини юртдоши экани фахри ва у билан юзма-юз учрашиб туриш бахтига муяссар бўлагани тўлқинлантириб юборди.

Олимпиада чемпиони билан ўтган учрашув жиззахлик ёшларга ва 29-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига катта мотивация ва сўнмас шижоат бағишлади ва тадбир барчада катта таассурот қолдирди.

Манба: ЎзА

Поделиться