Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Велоспорт: Ўзбекистон терма жамоаси Колумбияда бўлиб ўтган Жаҳон кубогида иштирок этди

2021-09-14 | Спорт

Шу йил 9-12 сентябрь кунлари Колумбияда велоспортнинг трек йўналиши бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Янина Кускова, Маргарита Мисюрина, Даниил Евдокимов ва Алексей Фомовский ҳам иштирок этишди. Таъкидлаш жоиз, ёш йигит-қизларимиз илк маротаба шундай юқори савиядаги турнирда қатнашди. Ва бу йўлда уларга терма жамоамизда фаолият олиб бораётган чет эллик мутахассис - Глеб Борисович Гройсман ҳамроҳлик қилди.

Спортчиларимиз ўз чиқишларини 10 сентябрда бошлади. Уларни бир нечта турдаги дастурлар кутаётган эди: омниум, мадисон, таъқиб қилиш ҳамда чиқиб кетиш пойгалари.

Таъқиб қилиш яккалик пойгасида Янина Кускова 3.51.683 натижа билан ТОП-10дан жой олди. 1-ўринни америкалик Лили Уилямс, 2- ва 3-ўринларни Германиянинг икки вакиласи эгаллади.

Эркаклар ўртасида ўтказилган пойгаларда Даниил Эвдокимов 11-ўринни, аёллар ўртасида худди шу йўналишда Маргарита Мисюрина 15-ўринни қўлга киритди. Шунингдек, эркаклар ўртасида мадисон пойгасида икки нафар ҳамюртимиз Даниил Эвдокимов ва Алексей Фомовский иштирок этди. Йигитларимиз якунда 10 очко тўплаб, 7-поғонадан жой олди.

Аёллар ўртасидаги Омниум пойгасида Ўзбекистон терма жамоаси вакиласи Янина Кускова иштирок этди. Унинг рақиблари орасида Полша, Украина, Колумбия, Белгия, Германия, Чехия, АҚШ, Чили, Мексика, Эквадор, Бразилия, Нигерия, Канада ва бошқа мамлакатларнинг спортчилари бор эди. Бу йўналишда рақобат жуда юқори бўлди. Янина Кускова 13-натижани қайд этди.

Шу тариқа, ҳамюртларимиз велоспортнинг трек йўналишида Жаҳон кубогидаги иштирокини якунлашди. Ва бу ёш спортчиларимиз учун катта тажриба бўлди. Зеро, улар ўз кучларини турли жамоаларнинг тажрибали аъзолари билан синаб кўриш имкониятига эга бўлишди. Бу эса уларнинг ўз кўрсаткичларини яхшилаш учун ажойиб имкониятдир.

Энг муҳими, мусобақа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси қимматли рейтинг очколарини қўлга киритииб, эркаклар ва аёллар ўртасида велоспорт бўйича Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Ушбу турнир Францияда 20-24 октябр кунлари бўлиб ўтади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться