Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мустақиллигимизнинг 30 Йиллигини Нишонлаш Арафасида Қибрай Туманидаги Имконияти Чекланган Болалар Учун Ихтисослаштирилган Бинода Хайрия Тадбири Доирасида Муассаса Болаларига “Супер Лео” Китоблари Топширилди

2021-09-09 | Жамият

Мустақиллигимизнинг 30 Йиллигини Нишонлаш Арафасида Қибрай Туманидаги Имконияти Чекланган Болалар Учун Ихтисослаштирилган Бинода Хайрия Тадбири Доирасида Муассаса Болаларига “Super leo” Китоблари Топширилди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлаш арафасида Тошкент вилояти Қибрай туманидаги имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган бинода хайрия тадбири доирасида муассаса болаларига Энергетика вазирлиги ва “ERIELL Group Гроуп” томонидан чоп этилган “Super Leо” китоблари топширилди.

“Super Leо” – энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлик ҳақида билимларни оширишга қаратилган хайрия нашри лойиҳаси ҳисобланади.

Мактабгача ёшдаги болаларни табиат ва унинг бойликларини ёшлигидан бошлаб тушуниш, ҳурмат қилиш ва муҳофаза қилишга, атроф-муҳитни асрашга қандай ҳисса қўша олишларига ёрдам беради. Китобда ёш китобхонлар табиий ресурсларни қазиб олиш, электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш ҳамда иқлим ўзгариши каби тушунчаларга эга бўладилар.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда 51 нафар ўқувчи тарбияланаётган ушбу болалар уйи 1962 йилда ташкил этилган. Бир ярим ой ичида ушбу бинода компания томонидан болалар учун янада қулай шарт-шароитлар яратадиган йирик таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться