Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жиззах вилояти мактабларида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида тарғибот тадбирлари давом этмоқда

2021-10-04 | Жамият

Жиззах вилояти Зарбдор тумани чекка ҳудудларида жойлашган мактаб ўқувчиларига IT-марказ ходимлари томонидан “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида тушунчалар берилди.

Дарслар давомида ўқувчилар  IT марказлардаги мавжуд ўқув курслари, унинг фаолияти ва “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси ҳақида маълумотларга эга бўлдилар. Тумандаги ёшларни замонавий касбга йўналтириш ва уларни келажак касби ҳисобланган  IT дастурлаш бўйича сифатли ва бепул онлайн масофавий таълимга жалб этиш мақсадида тақдимотлар ўтказилди.  Шу билан бирга, иштирокчиларга лойиҳанинг мазмун моҳияти, рўйхатдан ўтиш тартиблари, онлайн ўқув машғулотлари ва видеодарслар, шунингдек, ахборот технологиялари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва соҳадаги сўнгги янгиликлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться