Урал давлат тиббиёт университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Президент сайловида овоз беради
Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхона ходимлари Урал давлат тиббиёт университетида Наманган давлат университети билан ҳамкорликда йўлга қўйилган “икки диплом” дастури асосида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашув ўтказди.
Тадбирда талабаларга мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ёшлар тарбиясига қаратилаётган катта эътибор ва улар учун яратилаётган имкониятлар ҳамда жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик жараёни ҳақида сўзлаб берилди. Талаба ёшлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий тадбирда фаол иштирок этишга, ўз конститутсиявий ҳуқуқидан тўла фойдаланишга чақирилди. Бунинг учун Бош консулхонада фаолият юритаётган сайлов участкаси фаолияти ҳақида маʼлумот тақдим этилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги