Франция Республикасининг Ўзбекистондаги элчисининг Маданият ва таълим бўйича маслаҳатчиси Лоран Ориол "Ипак йўли" халқаро туризм университетига ташриф буюрди.
Ташриф давомида университет вакиллари билан учрашув ташкил этилди ва музокаралар якунлари бўйича қуйидагилар тўғрисида келишувга эришилди:
- Франциянинг етакчи университетлари билан университетлараро алоқаларни ривожлантириш;
- университет кутубхонасида Франция элчихонаси бурчагини очиш ва уни франсуз китоблари ҳамда ўқув ресурслари билан тўлдириш;
- туризм ва меҳмонхона соҳаларида франсуз университетларининг тақдимотларини ташкил этиш;
- тадқиқотчилар ва талабалар учун маданий мерос, музейшунослик ва архитектура соҳасида махсус тренинглар ўтказиш;
- илмий тадқиқотчилар ва университет ўқитувчилари учун туризм соҳасида Франция ҳукуматининг грантларини олишга кўмаклашиш.
Учрашув сўнгида меҳмонлар учун университет бўйлаб экскурсия ташкил этилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги