Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жиззах вилоятида ўқитувчилар “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси бўйича тақдирландилар
2021-09-30 | Жамият
Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Ахборот технологиялар ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси, Жиззах вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқарямаси ҳамда IТ-Парк Жиззах филиали ҳамкорлигида тадбир ташкил қилинди.
Тадбирда Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан коллеж ва техникумларда таҳсил олаётган талаба ўқувчилар орасида “Бир миллион дастурчи” лойиҳасини кенг тарғиб қилишда ўз ҳиссасини қўшган бир қатор ўқитувчилар ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги