Шу йил 2-5 октябрь кунлари Душанбе шаҳрида дзюдо бўйича Тожикистон Президенти кубоги учун мусобақа ўтказилди. Ушбу халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этди. Биринчи кунги беллашувларда -66 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Дилшодбек Ёьлдошев олтин медалга сазовор бўлганди.
Мусобақанинг сўнгги кунида ҳамюртларимиздан яна 4 нафари шоҳсупага кўтарилишди. Жумладан, -90 кг вазн тоифасида истеьдодли дзюдочимиз Шермуҳаммад Жандреев финалда тожик дзюдоси афсонаси Камроншоҳ Устапириёнга ютқазиб қўйган ҳолда кумуш медални қўлга киритди. Шу вазн тоифасидаги яна бир вакилимиз Достон Мейлиев эса бронза медали билан кифояланди.
+90 кг вазнда курашган ҳамюртларимиз Бекмурод Олтибоев ва Шоҳруҳхон Бахтиёров эса терма жамоамизга бронза медалларини тақдим этишди.
Шу тариқа, Камол Мурадов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Тожикистон Президенти кубогида биттадан олтин ва кумуш ҳамда 3 та бронза медалига сазовор бўлди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги