Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фарғона вилояти Қўштепа туманида янги Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

2021-10-07 | Жамият

Ахборот технологиялари, дастурлаш асослари ва робототехника, компютер ўйинлари ва киберспортни ёшлар ўртасида янада оммалаштириш, бу соҳада мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Фарғона вилояти  Қўштепа туманида янги  Рақамли технологиялар ўқув маркази  очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида Қўштепа тумани ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси,  IT-Парк Фарғона филиали ҳамда Вазирлик тизимидаги соҳа корхоналар ва ташкилот раҳбарлари, шунингдек кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
 
Ўқув марказида Қўштепа туманининг 2 мингга яқин ёшларига ахборот технологиялари, дастурлаш асослари, робототехника, киберспорт ўйинлари, замонавий рақамли технологияларни ўргатиш ҳамда бу соҳада мутахассисларни тайёрлаш кўзда тутилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться