IT Park томонидан эшитиш қобилияти чекланган болалар учун IT курслар ташкил қилинди
Эшитиш қобилияти чекланган болалар учун таълим лойиҳаси доирасида Тошкентдаги янги ИТ Парк филиалида биринчи дарс бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳа имконияти чекланган болалар учун ахборот технологиялари соҳасида сифатли ва арзон таълим бериш мақсадида IT Park ташаббуси билан Халқаро электр алоқаси иттифоқи билан биргаликда амалга оширилди.
Ушбу ўқув дастури талабаларига Microsoft office,Scratch дастурлаш тили, шунингдек HTML ва CSS дастурларини ўзлаштириш курсларини ҳамда Photoshop ва Corel Draw ёрдамида график дизайн, компьютер саводхонлиги ва Веб-технологиялари 2 босқичда ўргатади.
Бутун ўқув жараёни мобайнида талабаларга олган билимларини янада самарали ўзлаштириш учун ахборот технологиялари соҳасида етакчи мутахассислар бўлган мураббийлар ҳамроҳлик қилади. Бундан ташқари, талабалар эшитиш қобилияти чекланган болаларга тушунарли бўлган сурдо таржимали "One Million Uzbek Coders" курсига кира оладилар.
Имконияти чекланган болалар ҳам ҳамма каби билимга эга бўлишлари керак. Айнан шунинг учун IT Park филиали ўз ишланмалари ва лойиҳалари устида мустақил ишлашлари учун барча зарур шарт-шароитларни яратди, бу эса уларга ахборот технологиялари дунёси қандай тузилганлигини янада яхшироқ тушунишга ёрдам беради.
IT Park филиалидаги янги ўқув маркази халқаро стандартларга мувофиқ қурилган ва ҳар бир боланинг индивидуал эҳтиёжлари инобатга олинган ҳолда барча зарур аудио ускуналар билан жиҳозланган.
Ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш ва мамлакатимизда стартап экотизимини шакллантиришда аҳолига юқори сифатли IT курсларини тақдим этиш бўйича таълим дастурлари ва лойиҳалари муҳим омил ҳисобланади. Бу шуни англатадики, қанчалик кўп болалар талабгир ИТ соҳаларини ўзлаштирсалар, маҳаллий компаниялар ва ташкилотларда шунчалик иқтидорли мутахассислар кўпаяверади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги