Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази ўз фаолиятини бошлади
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида Рақамли технологиялар ўқув марказининг очилиш маросими ўтказилди. Тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникатцияларини ривожлантириш вазирлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси, Жарқўрғон тумани ҳокимлиги раҳбар ва ходимлари, туманнинг устоз-мураббийлари шунингдек, ўқувчи-ёшлар қатнашди.
Шу билан бирга, барча меҳмонлар IT-марказда ёшларнинг рақамли таълим олиши учун тўгарак хоналари, ўқув зали ва керакли техникалар билан таъминланганлиги, яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Шинам хоналарга эга бўлган янги марказ замонавий компютер жиҳозлари, юқори тезликда ишловчи интернет тармоғи билан таъминланган. Бу ерда туман ёшлари учун рақамли технологиялар, дастурлаш асослари, робототехника бўйича ўқув курслари ташкил қилинади.
Шунингдек, марказда ушбу туман корхона ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органи ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича малакасини ошириш юзасидан чора-тадбирлар амалга оширилиши режалаштирилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги