Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Баҳодир Жалолов март ойида жанг ўтказади

2022-02-10 | Спорт

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабарига кўра, Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпиони бўлган истеъдодли боксчимиз Баҳодир Жалолов яна бир ойдан сўнг Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўзининг профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади.

Профессионал боксдаги фаолияти мобайнида 9 та жанг ўтказиб, барчасида ғалабага эришган Ўзбекистон терма жамоасининг сардори Жалолов жорий йилнинг 18 март куни Дубайда польшалик Камил Соколовскига қарши рингга кўтарилади. 

Айтиш лозим, Соколовски профессионал боксда 38 та жанг ўтказиб, 11 тасида ғалаба қозонган. 25 та жангда мағлуб бўлган. Шунингдек, икки маротаба катта рингни дуранг натижа билан тарк этган. 

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов айни кунларда мураббийи Тўлқин Қиличев билан биргаликда Тошкент вилоятидаги “Янгиобод” ўқув-машғулот базасида терма жамоа аъзолари иштирокида ўтказилаётган машғулотларда қатнашмоқда. 

Манба: ЎзА

Поделиться