Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқанд давлат университетида Француз Кампуси таълим маркази очилади

2022-02-17 | Таълим

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетига Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили, Француз Кампуси таълим маркази директори Маева-Лоран Годар ташриф буюрди.

Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича мутасаддилари Акмал Ахатов ва Мухтор Носиров билан ўтказилган учрашувда икки томонлама ҳамкорлик алоқалари, хусусан, университетда Француз Кампуси таълим марказини очиш юзасидан фикр алмашилди. 

Маева-Лоран Годар Самарқанд давлат университети талабалари билан учрашув ўтказиб, Француз Кампуси таълим дастурлари, талабалар учун ажратилган грантлар ва кўплаб қўшма таълим дастурлари ҳақида маълумот берди. 

- Самарқанд давлат университети қадимий ва нуфузли олий таълим муассасаларидан биридир, - дейди Маева-Лоран Годар. – Университетнинг хорижий олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик алоқалари тобора кенгаётгани гувоҳи бўлиб турибмиз. Айниқса, ёшларнинг француз тили ва маданиятига бўлган қизиқиши менда ижобий таассурот қолдирди. Самарқанд давлат университетида Француз Кампуси таълим марказини очиш юзасидан музокара олиб бордик. Ўйлайманки, биз икки томонлама ўзаро манфаатли муносабатларни йўлга қўйиб, келгусида самарқандлик талабаларни Францияда ўқишига имконият яратамиз. 

- Университетимизнинг халқаро ҳамкорлик борасида олиб бораётган ишлари таҳсинга сазовор, - дейди СамДУ филология факультети талабаси Дилҳавас Алимова. - Дарсларда хорижий профессор-ўқитувчилар иштироки таъминланган. Уларнинг университетимиз ҳақидаги фикрлари мен учун жуда қизиқ. Айниқса, бугун Француз Кампуси таълим маркази директори билан ўтказилган учрашувда Франция олий таълим муассасалари талабаларининг маърузаларга тайёргарлик кўриш жараёнлари менда катта таассурот қолдирди. Мен ҳам дарсларни ўзлаштиришда мазкур тажрибадан фойдаланишга ҳаракат қиламан. 

Тадбир якунида томонлар миннатдорлик ва ҳамкорлик рамзи сифатида эсдалик совғалари топширди.

Манба: ЎзА

Поделиться