Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Париждаги Le Cordon Blue пазандачилик мактабида ўқиш учун грант танлови

2022-02-10 | Ёшлар

2021 йилнинг 20 декабр куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Париждаги Le Cordon Blue пазандачилик мактабида ўқиш учун грант танлови эълон қилинган. Le Cordon Blue пазандачилик мактаби дунёдаги энг юқори рейтингли 5 та пазандачилик мактабидан бири ҳисобланади.

Грант ғолиблари (жами 56 нафар) Париждаги Le Cordon Blue мактабидаги пазандачилик дастурларида ўқишга юборилади. Уларнинг барча харажатлари тўлиқ қоплаб берилиши кўзда тутилган (таълим, авиачипта ва яшаш харажатлари).

Le Cordon Blue мактаби таълим дастурлари:

- Пазандачилик санъати: ошхона (6 ой);
- Пазандачилик санъати: ширинликлар ва пишириқлар (6 ой);
- Пазандачилик санъати: нон маҳсулотлари (3 ой);
- Магистратура МБА Меҳмондўстлик соҳаси менежменти йўналишида (1 йил, Paris-Dauphine университети билан биргаликда).

Номзодларга қуйидаги талаблар қўйилган:

1. Номзодларнинг ёши 40 ёшдан ошмаган бўлиши керак.
2. Олий маълумотли номзодлар тажрибага эга бўлиши мақсадга мувофиқ, аммо мажбурий эмас. Ўрта маълумотли номзодлар таълим олиши кўзда тутилаётган дастури йўналишида меҳнат тажрибаси камида 3 йил бўлиши керак.
3. Магистратурага ҳужжат топшираётган номзодлар исталган йўналиш бўйича олий маълумотга эга бўлиши керак.
4. Тилни билиш – инглиз тилини (минимал IELTS 5,5 даражасида) ёки француз (B2 даражасида). Расмий сертификат талаб этилмайди.
5. Фуқаролик ва яшаш жойи – номзодлар Ўзбекистон фуқароси бўлиши шарт, ариза топшириш вақтида Тошкент шаҳрида яшаши ва ишлаши мақсадга мувофиқ.

Бугунги кунга қадар 200дан зиёд номзодлар ариза топширган бўлиб, улар билан суҳбат жараёнлари олиб борилмоқда.

Танлаб олинган номзодлар уч босқичда – апрел, июл ва сентабрда ўқишга (фақат магистратура) юборилиши режалаштирилган.

Номзодлар таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаганларидан сўнг, Тошкент шаҳрида 5 йил давомида ўзлари истаган ташкилотда таълим олган йўналишларига мувофиқ ишлаб беришлари шарт.

Аризаларни қабул қилиш давом этмоқда! Ариза қабул қилиш муддати 2022 йилнинг 1 мартига қадар узайтирилди.

Батафсил маълумотни https://www.grant.toshkent21.uz/ сайти орқали олиш (шунингдек анкета шаклини юклаб олиш) мумкин ва аризани hokimiyat.grant@gmail.com email манзили орқали топшириш мумкин.

Мурожаат учун телефон: +998 97 1202552.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться