29 январь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов IT Парк резиденти бўлган “Нажот таълим” ўқув маркази фаолияти ва бу ерда яратилган шароитлар билан танишди.
АКТ Вазир Шерзод Шерматов бу ерда IT Парк резиденти бўлган марказ фаолияти билан яқиндан танишиб, IT соҳасида бугунги кунда амалги оширилаётган ишлар юзасидан таклифларини билдириб ўтди.
Шунингдек, учрашувда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ҳам қатнашди. Агентлик директори Ёшлар порталини янада такомиллаштириш ҳамда ёшларга қўшимча қулайликлар яратиш бўйича фикрларини билдирди.
Шу билан бирга, АКТ вазири Ёшлар порталини такоммиллаштитриш бўйича таклифларини билдирди.
Учрашув давомида ёшлар дафтариги киритилганларга IT йўналишида таълим олишда имкониятлар яратиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Шундан сўнг АКТ вазири ўқув марказида таълим олаётган ўқувчил билан очиқ мулоқот қилдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги