Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмлари жорий этилади

2022-02-07 | Ёшлар

Ёшлар пресс-клубида Президентимизнинг жорий йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун моҳияти юзасидан ёшлар анжумани бўлиб ўтди.

Йиғилишда қарорга асосан 9 минг 309 нафар ишга қабул қилинган Ёшлар ишлари агентлигининг маҳаллалардаги ёшлар етакчилари учун маҳаллаларда янги жорий этилаётган тизим бўйича маълумот берилди. Қарорнинг ёшлар ҳаётидаги ўрни ҳақида тушунчалар берилди.   

Хусусан, ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш ва таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларининг самарадорлигини янада ошириш лозимлиги, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонликни ошириш борасида тадбирлар ва ҳарбий қисмларга саёҳатларни ташкил этиш мавзуларида фикр мулоҳазалар билдирилди. 

Шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшларнинг ижтимоий-педагогик реабилитация қилиниши ва мослашувига кўмаклашиш, ёшлар турмуш тарзида спортни оммалаштириш борасида, жумладан, мини-футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси, велоспорт, югуриш, шахмат, шашка, бадминтон, камондан отиш бўйича мусобақаларни ташкил этиш,“Ёш эколог” аксиясини ўтказиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди. 

Шундан сўнг, ёшлар билан очиқ савол-жавоблар ташкил этилди.  

Манба: ЎзА

Поделиться