Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АКТ вазири ТАТУ Нукус филиалига ташриф буюрди ва IT Инкубация маркази очилиш маросимида иштирок этди

2022-02-07 | Жамият

Бугун, 7 феврал куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиалига ташриф буюрди

Дастлаб АКТ вазири Ш. Шерматов мазкур олий ўқув даргоҳида ташкил этилган IT инкубация марказининг очилиш маросимида иштирок этди.
Очилиш маросими давомида АКТ вазири Ш. Шерматов IT инкубация  марказида ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Мазкур марказ замонавий компютер техникаси ва юқори тезликдаги интернет алоқа билан таъминланиб, у ерда дастурлаш ва робототехника ҳамда шахмат-шашка хоналари ташкил этилган.
Шундан сўнг ёшлар томонидан ихтиро қилинган ишланмаларнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Соҳа раҳбари томонидан уларни келгусида реал лойиҳаларга айлантириш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва жаҳон бозорига экспорт қилиш тавсиялари берилди.

Ташриф чоғида АКТ вазири Ш. Шерматов ТАТУ Нукус филиалининг фаолияти ва келгусидаги режалари билан яқиндан танишди.
Тошкент ахборот технологиялари университитетининг Нукус филиали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 майдаги “Компютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида”ги фармони ва 2005 йил 2 июлдаги “Ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Ҳозирги кунда ТАТУ Нукус филиалида 2 та факултет ташкил этилиб, бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида 7 та, сиртқида 3 та йўналишлар ҳамда магистратурада 3 та мутахассислик бўйича жами 1870 нафар талаба таҳсил олмоқда. Университетда 71 нафар профессор-ўқитувчилар, шулардан 4 нафар фан доктори ва профессор, 18 нафар фан номзодлари фаолият кўрсатмоқда. ТАТУ Нукус филиалининг илмий салоҳияти 30,1 фоизни ташкил этади.

Ташриф доирасида университетда таҳсил олаётган талабалар билан суҳбат уюштирилди. Суҳбат давомида ёшларни қизиқтирадиган барча масалалар ҳам батафсил муҳокама қилинди. Ёшлар ўзларининг фикр ва таклифларини билдирдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться