Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“StudentHack 2021” мусобақаси ғолиблари аниқланди

2021-11-16 | Таълим

Тошкент шаҳридаги Amity universiteti ҳудудида “BePro IT Academy” ва Тошкент шаҳридаги Амитй университети ҳамкорлигида жорий йилнинг 12-14 ноябр кунлари мобайнида ташаббускор ёшлар орасида “StudentHack 2021” хакатон мусобақаси бўлиб ўтди.

Хакатон – IT-лойиҳалари ёки ғоялари бўлган ёшлар ва улардан тузилган жамоалар учун мусобақа бўлиб, ушбу тадбирда малакали мутахассислар уларни тўлиқ прототипга айлантиришда кўмаклашади. "StudentHack 2021"" мусобақаси талабаларни қўллаб-қувватлаш, IT лойиҳалар устида ишлаш, малакали мутахассислар билан чуқур алоқа ўрнатиш, билим ва тажриба алмашиш мақсадида ўтказилди. Мусобақа жуда ҳам қизғин ва кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Мусобақада талабалар якка ҳолда ва жамоа тузган ҳолда иштирок этишди. 38 нафар жамоа ғоялар устида ишлаб, уларни тақдим этишди. Тадбир якунида ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться