Сурхондарё вилояти Шеробод туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази ўз фаолиятини бошлади
Тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси масъуллари, туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилот раҳбарлари ва ёшлар иштирок этди.
Бу ерда замонавий рақамли технологиялар, электрон тижорат, дастурлаш асослари бўйича ёшларни ўргатувчи ўқув курслари учун компютер синфлари, ўқув зали ташкил этилган. Эндиликда Шеробод туман ёшлари ҳам юқори шароитларга эга ушбу марказда IT соҳасига оид билим ва кўникмаларни олиш имкониятига эга бўлди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги