Тошкент шаҳридаги Инҳа университети томонидан мактаб ўқитувчилари учун уч ойлик бепул курслар ташкил этилди
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети томонидан Юнусобод туманидаги 220 сонли ҳамда Учтепа туманидаги 193 сонли мактаб ўқитувчилари учун “Таълим тизимини рақамлаштириш” мавзусида уч ойлик малака ошириш курслари бошланди.
Курс компютер фанлари, математика ва физика бўйича тренинг дарсларини ўз ичига олади. Курс давомида қуйидаги мавзулар ўрганилади:
- Физика дарсида виртуал лаборатория иши
- Математика дарсларида компютер дастурларидан фойдаланиш;
- Физика дарсида мобил иловалар
- Рақамли иқтисодиёт
Шунингдек, инглиз тили ўқитувчилари ўз малакаларини алоҳида оширадилар.
Курс якунида ўқитувчилар замонавий технологиялар ёрдамида ўқитиш кўникма ва услубларини янада ривожлантиришга эришадилар ва сертификатлар билан тақдирланадилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги