Тошкент шаҳридаги Amity Университетида “Career Fest – 2021” бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди
Бугунги кунда юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва уларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш масалаларига катта эътибор берилмоқда. Уларга жамиятда муносиб ўрин топишига кўмаклашиш ва ташаббус кўрсатиб меҳнат қилишини қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилди. Шу билан бирга, самарали иқтисодий ислоҳотлар ҳамда интеллектуал салоҳият билан боғлиқ бўлган соҳалардаги бир қатор ижобий ўзгаришлар натижасида сезиларли муваффақиятларга эришилмоқда.
Тошкент шаҳридаги Амитй университети ҳудудида олийгоҳ талабалари учун жуда катта имкониятларни тақдим этувчи “Cареер Фест - 2021” бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди. Ушбу ярмаркани ташкил этилишидан кўзланган мақсад, ёшларни бўш иш ўринлари билан таништириб, уларни келгусида иш билан таъминлаш саналади.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, “Ўзбектелеком” АК, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (ИТ Парк), “UZINFOCOM Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор” МЧЖ, ”, “Ўзбекистон почтаси” АЖ, “UzDigital TV” MChJ, AKFA GROUP, Huawei, Express24, AT “Hamkorbank”, “Unicon.uz” DUK, “Artel”, “United Distribution”, “Asia Alliance Bank”, Alif Tech, Golden House, “Tenge bank”, “Datasite Technology”, “Makro”, AT “Xalq Banki”, Raddison Blu, ATB “Kapitalbank”, PepsiCo“ Капиталбанк”, PepsiCo ҳамда бошқа йирик ва машҳур компаниялар иштирок этишди.
Тадбир давомида йирик корхона ва ташкилотлардаги бўш иш ўринлари ва улардаги ёш кадрлар учун яратилган кенг қамровли имкониятлар таништирилди. Талабалар ва барча ташриф буюрувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиш билан бир қаторда, корхона ва ташкилотларда яратилган шарт-шароитлар тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги