Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
КОICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди
2021-11-04 | Таълим
Бола камолотининг илк куртаклари нафақат оилада, балки мактабгача таълим ташкилотларида намоён бўлади. Ушбу ташкилотларда таълим-тарбиявий ишлар сифати ҳамда самарадорлиги, уларда яратилган замонавий имконият ва соғлом муҳит мурғак фарзандларимиз тақдирида ғоят муҳим ўрин эгаллайди. Шунинг учун ҳам мактабгача таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган педагогларнинг малакасини ошириб бориш муҳим ҳисобланади.
Худди шу ишларни амалга ошириш ҳамда халқаро тажрибадан самарали фойдаланиш мақсадида, бугун Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин КОICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Пак Сунжин хоним билан учрашди.
Унда Тошкентда Кадрларни қайта тайёрлаш комплекс маркази ва корейс моделига мувофиқ давлат мактабгача таълим ташкилотини барпо этиш юзасидан режалар белгиланди. Маълумот учун, лойиҳа Корея Республикасининг ташқи ёрдами (гранти) ҳисобидан 11 миллион АҚШ доллари миқдорида (тахминий равишда) 2021-2026 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу комплекс марказ мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари ва методистларини ўқитади ва малакасини оширади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги