Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Нурафшон Шаҳрида Президент мактаби фойдаланишга топширилди
2021-11-16 | Ёшлар
Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Президент мактаби педагоглари ва ўқувчилари, депутатлар, нуронийлар ва ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этмоқда.
Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов сўзга чиқиб, мамлакатимиз таълим тизимида амалга оширилаётган янгиланишлар билимга чанқоқ ёшларни тарбиялашга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади. Барча замонавий шароитларга эга Президент мактаби ҳудуддаги иқтидорли ўғил-қизлар учун кенг имкониятлар яратиши қайд этилди.
Тошкент вилоятида жорий йил ижтимоий соҳада бир қатор объектлар қурилиб, мукаммал таъмирланди. Хусусан, замонавий мактаблар, боғчалар, маҳалла фуқаролар йиғинлари идоралари, поликлиникалар шулар жумласидандир. Тадбир давом этмоқда.
Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги