Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Илм - саодат калити
2021-11-05 | Таълим
Халқ таълими вазирлиги томонидан “Илм - саодат калити” шиори остидаги “Қизларжон” республика саммити ўтказилди.
Саммитда умумтаълим мактабларидан “Қизларжон” клуби координаторлари, халқаро ва республика фан олимпиадалари ғолиблари, ҳунармандчилик билан шуғулланаётган қизлар, инновацион ғоялар муаллифи бўлган ўқувчи-қизлар ҳамда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, ёшлар ташкилотининг ҳудудий сардорлари бўлган 200 нафарга яқин 8-11 синф ўқувчи-қизлари иштирок этди.
Саммитда турли мавзуларда семинар-тренинглар ўтказилди. Унда ўқувчи-қизлар учун инновацион лойиҳалар доирасида амалга татбиқ этилиши мумкин бўлган касблар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Манба: ЎзА