Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бухоро вилоятида ҳамширалар IT соҳаси бўйича ўқитилмоқда

2021-11-05 | Таълим

“Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга мувофиқ, тиббиёт соҳасини рақамлаштириш ва давлат хусусий шерикчиликни ривожлантириш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланган. Унга кўра,  ҳар бир оилавий шифокор пункти, оилавий поликлиника ҳамда туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникасида электрон тизим билан ишлайдиган бир нафардан IT оператор – ҳамшира лавозими киритилган.

Бухоро вилоятидаги шаҳар ва туманларидаги “Рақамли технологиялар ўқув марказлари”да ушбу ҳамширалар ҳамда бошқа соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг компютер саводхонлигини ошириш мақсадида ўқув дарслари ўтказилмоқда.
 
Ушбу ўқув курслари икки босқичда ўтказилиши белгиланган бўлиб, 100 нафардан ортиқ IT оператор – ҳамширалар ўқитилиши режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться