Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қозон федераль университетида хитойшунослар конференцияси бўлиб ўтмоқда

2021-11-12 | Таълим

Тошкент давлат шарқшунослик университети проректори, хитойшунос Элёр Маҳмудов 11 ноябрь куни Қозон федераль университети томонидан ташкиллаштирилган “Россия-Хитой: тарих ва маданият” номли ХIV халқаро илмий-амалий конференциянинг очилишида иштирок этди.

Ўзбекистонда хитойшунослик ривожига тўхталиб, соҳадаги илмий тадқиқотларнинг чуқур ўрганилишида мазкур конференциянинг аҳамиятини таъкидлаб ўтди.

Шу билан бирга, Э.Маҳмудов Қозон федераль университети ректори И.Гафуров, проректорлар Т.Алишев ва М.Сафиуллинлар билан келажакдаги ҳамкорлик режаларини белгиловчи қатор учрашувлар ўтказди. 

Манба: ЎзА

Поделиться