Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Миллий университети олимаси дунёнинг топ 2 фоиз олимлари рўйхатидан жой олди

2021-11-02 | Таълим

Дунёдаги энг йирик нашриётлардан бири бўлган Elsevier ва Stendford университети дунёда энг салоҳиятли 100 мингта олимлар рўйхатини тақдим этди.

2021 йил 19 октябрда чоп этилган маълумотлар базасида иқтибослар сони, мақолаларга ҳаволалар, h-индех бўйича стандартлаштирилган маълумотлар тақдим этилган бўлиб, унда дунёнинг ТОП 2 фоиз олимлари рўйхати келтирилган. Мазкур олимларнинг илмий натижалари умумий ва йиллик маълумотлар бўйича кўриб чиқилган.  

Ўзбекистон Миллий университети олимаси Дилфуза Эгамбердиева дунёнинг Топ 2 фоиз олимлар қаторига киритилган ва Elsevier яратган маълумотлар базасида 2020 йилнинг 100 мингта энг юқори илмий салоҳиятга эга олимлар рўйхатида 8 минг 692 ўринда қайд этилган.   

Дилфуза Эгамбердиева қишлоқ хўжалиги биотехнологияси соҳаси бўйича етук мутахассис бўлиб, 20 йиллик илмий фаолияти даврида 200 га яқин илмий мақолалар чоп этган, h-индех кўрсатгичи 37 га тенг. Илмий фаолияти билан бир вақтда у БМТнинг Озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитасининг юқори даражадаги экспертлар кенгаши (HLPE) аъзоси, шу билан биргаликда, UNESCOнинг Осиё ва Тинч Океани минтақасининг фан ва технологиялари тармоғи раис ўринбосари вазифаларида фаолият олиб боради. 

Университет матбуот хизмати маьлумотига кўра, дунёнинг илмий салоҳияти юқори олимлари рўйхатида ўзбек олимларининг жой олиши ва ҳалқаро мавқеи мамлакатимизнинг илм-фанга қаратаётган эътибори ва Ўзбекистон Миллий университетининг ҳалқаро ҳамкорликда ва илмий сиёсатда олиб бораётган ишларидан далолат беради. 

Манба: ЎзА

Поделиться