Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Талабалар академик алмашинуви – ҳамкорликнинг самарали усули
2021-11-10 | Таълим
Халқаро олий таълим муассасалари билан талабалар ва профессорлар академик алмашинуви ҳамкорликнинг самарали усулларидан биридир.
Шу боис, Тошкент давлат стоматология институти олий таълим соҳасида халқаро алоқаларни йилдан йилга кегайтириб бормоқда. Хусусан, Россиянинг Приволжск тадқиқот тиббиёт университети билан ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, жорий йилда 2 та бакалавриат йўналишида, клиник ординатура бўйича эса 5 та йўналишда қўшма факультет ташкил қилинди ва унда 104 нафар талаба таҳсил олмоқда.
Шу ва бошқа ҳамкорлик масалаларини батафсил муҳокама қилиш мақсадида Приволжск тадқиқот университети мутасаддиларидан иборат делегация юртимизга ташриф буюрди. Ташриф давомида делегация азолари Тошкент давлат стоматология институти раҳбарияти билан ўзаро мулоқот қилди. Илмий соҳада ва талабаларни академик алмашишда ҳамкорлик қилиш ҳамда ўзаро муносабатларни кенгайтириш борасида келишувларга эришилди.
Манба: ЎзА