Ўзбекистон делегацияси ТТДҲК Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этди
2021 йилнинг 11 ноябрь куни Истанбул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (ТТДҲК) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.
Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон, Венгрия ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ТТДҲКнинг бўлажак саммитига тайёргарликнинг ташкилий масалалари ва тадбир кун тартибини муҳокама қилдилар, Давлат раҳбарлари кенгашига киритилаган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқдилар ва келишиб олдилар.
ТТДҲКни янада ривожлантириш, туркий тилли давлатларнинг савдо-иқтисодий, туризм, маданий-гуманитар, фан-таълим ва бошқа соҳалардаги кўп томонлама ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги