Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Таълим
Таълим олиш ҳуқуқи кафолатланади 18.10.2017Таълим Манба: ЎзА“Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳамда вояга етмаганлар бўйича идоралараро республика комиссияси билан ҳамкорликда “Таълим олиш ҳуқуқини кафолатлаш механизмларини такомиллаштириш” мавзуида ташкил этилган давра суҳбатида таълим олишнинг ҳуқуқий кафолатларига оид долзарб масалалар муҳокама қилинди. |
"Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари" кўрик-танлови ўтказилди 15.10.2017Таълим Манба: ЎзАЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан "Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари" кўрик-танлови ўтказилди. |
06.10.2017Таълим Манба: ЎзА Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида чуқурлаштирилган рус тилини ўрганиш курсларида таҳсил олаётган 810 нафар ўқувчи И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалининг “Ҳудудий тайёрлов курси”га қабул қилиниши учун тест синовларидан ўтказилди. |
Таълим олиш учун йўналтирилган солиқ имтиёзлари 05.10.2017Таълим Манба: ЎзАЎзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларига жисмоний шахслардан даромад солиғи олинмайди. |
“Туркистон” саройида Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди 30.09.2017Таълим Манба: ЎзАЁшларнинг теран маънавият, юксак интеллектуал салоҳият соҳиби бўлиб камолга етиши кўп жиҳатдан фидойи устозлар, касбига содиқ ўқитувчилар, жонкуяр мураббийларга боғлиқ. Мамлакатимизда 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни кенг нишонланаётган шу кунларда айни жиҳатлар яна бир карра ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда. |
27.09.2017Таълим Манба: ЎзА Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрь куни қабул қилинган “Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Нукус давлат педагогика институти, Навоий давлат педагогика институти, Жиззах давлат педагогика институти, Қўқон давлат педагогика институти ва Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфига берилди. |
Академик лицейларда ўқиш муддати икки йил этиб белгиланади 27.09.2017Таълим Манба: ЎзАЎзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрда қабул қилинган “Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб академик лицейларда ўқиш муддати икки йил этиб белгиланади ва уларга ўқув-методик жиҳатдан раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади. |
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабга ўқувчилар 5-синфдан қабул қилинади 15.09.2017Таълим Манба: ЎзАКеча, 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори имзоланди. |
Тошкент давлат юридик университетида имтиҳонлар қандай ўтди? 13.09.2017Таълим Манба: ЎзАМиллий матбуот марказида Тошкент давлат юридик университети масъул ходимлари томонидан ўтказилган матбуот анжуманида 2017/2018 ўқув йили учун ўтказилган тест синовлари натижалари, ўқув-тарбиявий жараён сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди, журналистлар саволларига жавоб қайтарилди. |
Бугун мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларида Билимлар куни тадбирлари бўлиб ўтди 02.09.2017Таълим Манба: ЎзА2 сентябрь куни барча мактабларда истиқлолимизнинг 26 йиллиги муносабати билан "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" шиори остида "Мустақиллик дарси" ҳамда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига бағишланган "Хотира дарслари" ўтказилди. Ушбу дарсларга адиб ва шоирлар, олимлар, маънавият тарғиботчилари, маҳалла фаоллари кенг жалб этилди. |
10-синф дарсликлари янгича мазмун ва кўринишда 11.08.2017Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигиЖорий йилнинг 2 август куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаган ҳолда 11 йиллик ўрта таълим тизимини жорий этиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш чораларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. |
АҚШ-Ўзбeкистон олимларининг иккинчи халқаро конфeрeнцияси ҳақида маълумот 09.08.2017ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигиМамлакатимиз тараққиётининг бош омиллардан бири жамият истиқболини белгилайдиган ва замон талабларига жавоб берадиган таълим тизимини ривожлантириш масаласидир. |
“Ўзэкспомарказ”да биринчи маротаба тест синовлари ўтказилди 02.08.2017Таълим Манба: ЎзАЭрта тонгдан пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуаси Тошкент давлат юридик университетида ўқиш ниятида ариза топширган 6 минг 120 дан ортиқ абитуриент, уларнинг ота-оналари, яқинлари ҳамда тест жараёнларининг белгиланган талаблар доирасида ўтишини таъминлашга масъул идоралар вакиллари билан гавжум бўлди. |
ИУТ ҳамда Кореядаги Инҳа университети ҳамкорликни кенгайтирмоқда 18.07.2017Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигиТошкент шаҳридаги Инҳа университети (ИУТ) ҳамда Корея Республикасидаги Инҳа университети ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, профессорларни тайёрлаш ва ИУТнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида келишиб олишди. |
Битирувчиларга дипломлар топширилди 04.07.2017ТаълимЎзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маданият саройида Тошкент давлат юридик университетининг бакалавриат ва магистратура босқичлари битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. |
Жиззах олий ҳарбий билим юртида авиация мутахассислари парвозга йўлланма олди 28.06.2017Таълим Манба: ЎзАЖиззах олий ҳарбий авиация билим юртини битирган ёш мутахассисларга диплом ва кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди. |
Абитуриентлардан ҳужжат қабул қилишда АКТ имкониятларидан кенг фойдаланилмоқда 28.06.2017Таълим Манба: ЎзАИ.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида навбатдаги ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжат қабул қилинмоқда. |
“Ватанга қасамёд” монументи пойида ёш офицерларга дипломлар топширилди 28.06.2017ТаълимЎзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларида лейтенант унвонини олган ёш офицерлар битирувига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди. Уларда давлат ва жамоат ташкилотлари, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вакиллари ҳамда битирувчиларнинг ота-оналари ва яқинлари иштирок этди. |