Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таълим

Андижонда 425 талаба муддатидан аввал дипломли бўлди

08.01.2018Таълим Манба: ЎзА

Андижон давлат тиббиёт институтининг бакалавр ва клиник ординатура йўналиши битирувчилари шифокорлик қасамёдини қабул қилди. 

14 ҳудуддан икки юз нафар халқ таълими мудири малака оширди

05.01.2018Таълим Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида туман(шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари мудирлари учун семинар-тренинг ташкил этилди. 

Давлат тест марказида қўшимча репетицион тест синовлари бўлиб ўтмоқда

04.01.2018Таълим Манба: ЎзА

Давлат тест марказидан маълум қилишларича, айни кунларда олий таълим муассасаларига кириш истагида бўлган ўқувчи-ёшларнинг қишки таътилга чиққанидан фойдаланиб, қўшимча репетицион тест синовлари ташкил этилган. 

Муносабат: халқ манфаатига ҳамоҳанг

28.12.2017Таълим Манба: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари тўғрисидаги мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисига Мурожаатномаси ва унда кўтарилган долзарб масалалар ҳар биримизнинг фаолиятимизда катта ижобий ўзгаришлар ясашимизга туртки бўлади, албатта.

Тизимдаги ишлар сарҳисоби

28.12.2017Таълим Манба: ЎзА

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий ўқув юртидан кейинги таълимни янада такомиллаштириш, тизимда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича қилинган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Қаршида нефть ва газ соҳаси мутахассислари тайёрланмоқда

13.12.2017Таълим Манба: ЎзА

Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Қашқадарёдаги ҳудудий тайёрлов бўлими ўз фаолиятини янги бинода олиб бормоқда.

Навоий шаҳрида замонавий бошланғич таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

08.12.2017Таълим Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги арафасида Навоий шаҳридаги 27-мактабгача таълим муассасаси реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

Конституция – бахтимиз пойдевори

07.12.2017Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳар йили анъанавий тарзда  20 ноябрдан – 20 декабргача ҳуқуқий-тарғибот ойилиги ташкил этилиб, ойлик доирасида Бош қомусимизнинг моҳиятини очиб беришга, ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган ҳуқуқий-маърифий, маданий тадбирлар интеллектуал мусобақалар, учрашувлар, ижодий кечалар ташкил этилади.Ҳакамлар ҳайъати томонидан ўқувчиларнинг ижодий ишлари Бош Қомусимизнинг мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётида тутган ўрни, ҳар бир фуқаро тақдиридаги аҳамияти ҳақидаги тушунча ва қарашларини эркин ва теран ифода этганлигига кўра холис баҳоланди.

​Илғор тажрибаларни ўрганиш йўлида​

01.12.2017Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Пойтахтимизда Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 29 ноябрь–1 декабрь кунлари Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузуридаги Таълим маркази билан ҳамкорликда семинар ўтказилмоқда.​

Ўн уч умумтаълим мактабида, қатор лицей ва коллежларда корейс тили дарс сифатида ўқитилади

30.11.2017Таълим Манба: ЎзА

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузуридаги Таълим маркази билан ҳамкорликда семинар ташкил этилди. 

Фан ва таълим ривожида ёшларнинг ўрни

27.11.2017Таълим Манба: ЎзА

Тошкентдаги Турин политехника университетида «Фан ва таълимни ривожлантиришда ёшларнинг ўрни» мавзуида илмий-амалий анжуман ўтказилди. 

Ёшларнинг ҳуқуқий маданияти юксалмоқда

27.11.2017Таълим Манба: ЎзА

Бухоро шаҳридаги 29-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан «Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги» ўтказилмоқда.

Қизилтепа туманида 13-болалар мусиқа ва санъат мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди

24.11.2017Таълим Манба: ЎзА

Мамлакатимизда ёш авлодни жисмонан соғлом, маънан етук инсонлар этиб тарбиялаш, истеъдодли ёшларни кашф этиш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, болалар мусиқа ва санъат мактаблари барпо этилаётгани ёш истеъдодларни аниқлаш ва тарбиялашда муҳим омил бўлаётир. Айни пайтга қадар вилоятда 12 ана шундай маскан фаолият юритмоқда.

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро билимлар олимпиадасида 49 медални қўлга киритди

21.11.2017Таълим Манба: ЎзА

Туркияда IX Халқаро билимлар олимпиадаси бўлиб ўтди. Анталия сайёҳлик академияси ҳамда Россиянинг EDUANT халқаро мактаби томонидан ташкил этилган олимпиадада юртимиз мактаб ўқувчилари ҳам муваффақиятли иштирок этди. 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг масъул ходимлари журналистларнинг саволларига жавоб берди

17.11.2017Таълим Манба: ЎзА

Миллий матбуот марказида ташкил этилган матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси бўйича тизимда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълум қилинди.

Тилшунослик–билим, тарбия ва маънавият асоси

08.11.2017Таълим Манба: ЎзА

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан филология фанлари ўқитувчиларининг республика форуми ўтказилди. Унда педагоглар, тилшунос ва адабиётшунос олимлар, дарслик муаллифлари, маънавият тарғиботчилари, ёш ўқитувчилар иштирок этди. 

Мактабгача таълим вазирлиги: соҳада янги тизим ва амалиёт жорий этилади

31.10.2017Таълим Манба: «Халқ сўзи»

Пойтахтимиздаги Ёшлар пресс клубида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва бошқа ташкилотлар мутасаддилари иштирокида мулоқот бўлиб ўтди.

«International House–Tashkent» академик лицейида «Smart Class» ўқув синфи очилди

30.10.2017Таълим Манба: ЎзА

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги «International House – Tashkent» академик лицейида қатор новаторлик техник ишланмаларни ўз ичига олган «Smart Class» ўқув синфи очилди.