Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ИУТ ҳамда Кореядаги Инҳа университети ҳамкорликни кенгайтирмоқда

2017-07-18 | Таълим

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (ИУТ) ҳамда Корея Республикасидаги Инҳа университети ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, профессорларни тайёрлаш ва ИУТнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида келишиб олишди.

Мазкур келишувларга Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (ИУТ) Ректори Сарвар Бабаходжаевнинг Корея Республикасидаги Инҳа университети топ-менеджменти билан олиб борилган музокаралар натижасида эришилди.

ИУТ Ректори Сарвар Бабаходжаев жорий йилнинг июль ойи бошида Инчеон шаҳрига ташриф буюрди ҳамда Корея Республикасидаги Инҳа университетининг президенти Суня Чой (Soonja Choe) хоним, вице-президенти Инкё Чеонг (Inkyo Cheong), ҳамда декани Ёнг Ми Ан (Young-Mee Ahn) лар билан учрашди.
Учрашув давомида томонлар Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг бундан кейинги ривожланиш ҳамда икки олий ўқув юрти ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.
Жумладан, музокаралар давомида томонлар 2018 2019 академик ўқув йилидан бошлаб янги йўналишларни очиш масаласини муҳокама қилишга келишиб олдилар.
Икки олий ўқув юртининг раҳбарияти 2018 2019 ўқув йили учун ИУТ учун юқори малакали профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантириш масаласини кўриб чиқишди.
Шунингдек, асосий эътибор маҳаллий профессорларни тайёрлаш масаласига қаратилди. Томонлар келишувига биноан, Корея Республикасидаги Инҳа университети 2018 2019 академик йилидан бошлаб, маҳаллий кадрларни тайёрлаш бўйича лойиҳа доирасида, ўзбекистонлик икки вакилга докторлик дастури (ПҳД) бўйича таълим олиш имконини яратади.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йили ИУТ маҳаллий кадрларни тайёрлаш дастурини йўлга қўйган эди. Дастур доирасида профессор ёрдамчиси Ҳусанбек Ғофуров Корея Республикасидаги нуфузли Сонгюнгван университети (Sungkyunkwan University) да таҳсил олмоқда.
Икки олий ўқув юртининг вакиллари адабиётлар сонини ошириш ҳамда Корея Республикасидаги Инҳа университетининг онлайн ахборот ресурсларидан фойдалана олиш имконияти, шунингдек, АКТ ва физика лабораторияларида фойдаланиш учун Ардуино ускуналарини харид қилиш орқали ИУТ нинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида келишиб олишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться