Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Таълим
Исроиллик профессор-ўқитувчилар Тошкентда 04.04.2018Таълим Манба: ЎзАИсроил давлатининг Холон технология институти профессор-ўқитувчиларидан иборат делегация Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрди. |
03.04.2018Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида "Мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва истиқболдаги вазифалар тўғрисида" мавзусида 2017 йил 19 декабрь куни ўтказилган видеоселектор мажлиси баёнида берилган топшириқларга мувофиқ мактабгача таълим муассасалари учун юқори малакали кадрларни қисқа муддатли дастурлар асосида тезкор тайёрлаш мақсадида олий таълимнинг уч йиллик ўқув режаси ишлаб чиқилди. |
Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов билан суҳбат 29.03.2018Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигиСўнгги пайтларда мамлакатимизда соҳа ва тармоқларни тубдан ривожлантириш, жамият ҳаётини модернизациялаш ва янгилашга доир ўнлаб меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, улар ижроси бўйича ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда. Халқ таълими тизими ҳам шундай туб ислоҳотлар марказида турибди, десак муболаға бўлмайди. Чунки эртанги кунимиз қандай бўлишини белгиловчи ёш авлод ва ўқитувчи-мураббийларнинг энг катта контингенти (5 миллион 250 минг нафарга яқин ўқувчи, 400 минг нафардан ортиқ ўқитувчи) айнан шу тизимга қамраб олинган. Чуқур билим ва ҳаётий кўникмаларга эга бўлган, интеллектуал ривожланган ўғил-қизларни тарбиялаш, пировардида, Ўзбекистоннинг қисқа муддатларда ривожланган давлатлар қаторидан жой олишини таъминлашда мактабларда берилаётган таълим-тарбия ниҳоятда муҳим ўрин тутади. |
27.03.2018Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги ва Пучон университети ўртасида “Тошкент шаҳрида Пучон университети филиалини очиш тўғрисида”ги баённома имзоланган эди. Ушбу филиалда мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси факультети фаолият юритиши режалаштирилган. |
26.03.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИCЕФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси «Ўзбекистон Республикасида сифатли мактабгача таълимни кенгайтириш учун имконият яратишда инновацион ёндашув» мавзусида конференция ўтказмоқда. |
Ўқувчи-қизлар учун инновацион саммит 26.03.2018Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигиХалқ таълими вазирлиги ташаббуси билан илк маротаба ўқувчи-қизлар учун республика инновацион саммити ташкил этилди. |
24.03.2018Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Бугун умумтаълим мактабларининг 9-10-синф ўқувчилари ўртасида фан олимпиадасининг Қорақалпоғистон Републикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят босқичи бошланди. |
Ўзбекистон олимлари учун халқаро таълим ресурсларига йўл очилди 24.03.2018Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги2018 йилнинг 23 март куни «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Нидерландиянинг «Elsevier» компанияси билан ҳамкорликда «SCOPUS» ва «ScienceDirect» халқаро илмий маълумотлар базалари маҳсулотлари учун Миллий битимни тантанали имзолаш маросими бўлиб ўтди. |
2018/2019 ўқув йилида тиббиёт олийгоҳларида қабул квоталари оширилади 17.03.2018Таълим Манба: ЎзА“Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга кўра, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб давлат гранти асосида “психиатрия” йўналиши бўйича магистрларни тайёрлаш юзасидан олий тиббиёт таълим муассасаларига, жумладан, Тошкент тиббиёт академиясига – 15 нафар, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Андижон давлат тиббиёт институти, Бухоро давлат тиббиёт институти, Самарқанд давлат тиббиёт институтига – 10 нафардан қабул квоталари оширилади. |
Шарқшунослик институтининг янги биноси фойдаланишга топширилди 16.03.2018Таълим Манба: ЎзАЎзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг янги биноси фойдаланишга топширилди. |
13.03.2018Таълим Манба: Давлат тест маркази Маълумки, олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул тест синовларида абитуриентларнинг билимлари умумтаълим фанларидан, яъни, она тили ва адабиёт, қорақолпоқ тили ва адабиёт, рус тили ва адабиёт, математика, информатика, физика, кимё, биология, география, тарих, инглиз тили, немис тили, француз тили фанларидан билимлари синалиб, уларнинг танловдаги рейтинг баллари аниқланади. |
Янги тажриба: академик соат маърузалари видеоселектор кўринишида 13.03.2018Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигиОлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти билан олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида ўтказилган очиқ мулоқотлар вақтида талабалардан тушган таклиф асосида республиканинг барча ҳудудларига тўғридан-тўғри боғланган ҳолда турли фанлар бўйича олиб бориладиган академик соатлар ташкил этиш йўлга қўйилди. |
Самарқандда жорий йилда 106 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилади 12.03.2018Таълим Манба: ЎзА |
Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси» қабул қилинмоқда 12.03.2018Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 14 февралда мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида мактабгача таълим муассасаларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш, давлат-хусусий шериклик асосида хусусий боғчалар ташкил этиш, уларда болаларни белгиланган меъёрлар асосида тўғри ва сифатли овқатлантириш, тарбиячиларнинг савияси, билими ва кўникмаларини ошириш юзасидан долзарб вазифалар белгиланган эди. |
09.03.2018ТехнологияларМанба: ЎзА Энди Ўзбекистонда ҳар йили 10-11-синфларнинг истеъдодли ўқувчилари ўртасида математика, физика ва информатика фанлари бўйича кўрик-танлов бўлиб ўтади. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги шу тўғридаги низомни тасдиқлади. |
Cурхондарёда очиладиган учта олийгоҳ филиали талабаларига қўйиладиган талаблар маълум қилинди 07.03.2018Таълим Манба: ЎзАЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиали, Термиз давлат университетининг Денов филиали ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиалини ташкил этиш қарорлари қабул қилинди. |
Мактабгача таълим вазири Навоий вилояти боғчаларини кўздан кечирмоқда 03.03.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги2016 йилнинг ноябрь ойида Президентимиз Шавкат Мирзиеев Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги сайловчилар билан сайловолди учрашувлари ўтказган эди. Учрашувлар давомида туманнинг Сарбозор қишлоқ аёллари томонидан, мазкур қишлоқда 2012 йилдан буён болалар боғчаси йўқлиги айтиб ўтилган эди. Бугунга келиб муҳтарам Президентимиз саъй-ҳаракатлари билан Сарбозор қишлоқ аёлларининг орзуси ушалди. |