Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Абитуриентлардан ҳужжат қабул қилишда АКТ имкониятларидан кенг фойдаланилмоқда

2017-06-28 | Таълим

И.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида навбатдаги ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжат қабул қилинмоқда.

Мамлакатимизда олий таълим тизимини изчил ривожлантиришда халқаро ҳамкорлик алоқаларини чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар самарасида Тошкент Халқаро Вестминстер университети, Турин политехника университети, М.Ломоносов номидаги Москва давлат, Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт, И.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетлари, Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Жанубий Кореянинг Инҳа университети сингари нуфузли хорижий олий ўқув юртлари филиаллари юртимизда фаолият кўрсатмоқда. 

Мамлакатимиз ёшларининг И.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида ўқишга бўлган қизиқиши тобора ортаётгани таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорлик бераётган самаралардан биридир. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 майдаги 2017/2018 ўқув йили учун И.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига қабул қилиш тўғрисидаги қарорига мувофиқ таълим муассасасига 235 киши ўқишга қабул қилиниши белгиланган. 

Қабул комиссиясининг самарали ишлаши, абитуриентлардан ҳужжатларни тез ва сифатли қабул қилиш, уларга зарур тавсия ва маслаҳатлар бериш учун барча шароит яратилган. Бу ерда ўрнатилган LED-экранларда ҳар бир йўналиш учун ажратилган квоталар билан танишиш, тақдим этилган аризалар сонини мониторинг қилиш, университет тарихи ва бугунги кунидан ҳикоя қилувчи роликларни томоша қилиш мумкин. 

Комиссия таркибига тажрибали профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар жалб этилиб, абитуриентлар ва ота-оналарнинг мурожаатларига ўз вақтида жавоб қайтарилмоқда. Замонавий ахборот технологиялари кенг татбиқ этилгани ҳужжат қабул қилиш жараёнининг самарадорлиги ҳамда очиқлигини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. 

– Жорий йилдан бошлаб ҳужжатлар «1С:Университет» автоматлаштирилган тизими орқали қабул қилинмоқда, – дейди филиал қабул комиссияси аъзоси Феруза Алимбекова. – Бунда абитуриент ҳақидаги биометрик маълумотлар тизимга киритилади ва имтиҳонлар топшириш жараёнида улардан фойдаланилади. Яъни абитуриент имтиҳон бўладиган жойга кириши учун унинг бармоқ излари сканердан ўтказилади. 

Филиалнинг интернетдаги электрон манзилида (www.gubkin.uz) ҳар бир йўналиш, ҳар бир кун бўйича қабул қилинган ҳужжатлар сони билан танишиб бориш имконияти яратилгани, маълумотлар ҳар куни янгиланаётгани абитуриентлар томонидан яна бир қулайлик сифатида баҳоланмоқда.

 

Беҳзод Бозоров, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться