Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Нукус, Навоий, Жиззах, Қўқон, Чирчиқ давлат педагогика институтлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфига берилди

2017-09-27 | Таълим

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрь куни қабул қилинган “Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Нукус давлат педагогика институти, Навоий давлат педагогика институти, Жиззах давлат педагогика институти, Қўқон давлат педагогика институти ва Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфига берилди.

Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтларини тегишли ҳудуддаги олий таълим муассасалари тасарруфига берилиб, улар негизида Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари ташкил этилди. 

Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти ва Республика илмий-педагогика кутубхонаси Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети тасарруфига берилди.

Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасида таълим соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг мантиқий давоми бўлиб, педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини кўтаришга хизмат қилади.

Манба: ЎзА

Поделиться