Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таълим

Таълим сифатини ошириш йўлида

30.04.2018Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси ходимлари ва Тошкент давлат Педагогика университетининг профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳлари шакллантирилиб, Тошкент шаҳридаги умумий ўрта таълим муассасаларининг фаолияти таҳлил қилинди.

Ўзбекистон ва Туркия университетлари ўртасида ҳамкорликнинг янги босқичи

27.04.2018Таълим Манба: ЎзА

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари Туркия олий таълим муассасаларида бўлиб “Илмий, фан ва маданият фестивали” доирасида меморандум имзолашди. 

2018 йилнинг 1 майидан бошлаб лицензия амал қилиш муддатини узайтириш учун янги ижара шартномасини тузиш қатъиян ман этиладиган бўлди

25.04.2018Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Куни-кеча Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплексининг раҳбари Қаҳрамон Акмалов бошчилигида навбатдаги йиғилиш ўтказилди.

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ва UZINFOCOM “Diktant.uz” ёзма саводхонлик акциясини ўтказади

24.04.2018Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Ягона интегратор UZINFOCOM" МЧЖ ҳамда Ўзбекистондаги бир қатор университет, институт, ташкилотлар ҳамкорлигида ўзбек тилининг ижтимоий мавқейини янада мустаҳкамлаш, аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган бебаҳо бойлик — ўзбек тилининг ворислари сифатида она тилини асраб-авайлаш, унинг нуфузини янада ошириш мақсадида 2018 йилнинг 11 май санасида оммавий “Diktant.uz” — ёзма саводхонлик бўйича акция ўтказилади.

Долзарб вазифалар муҳокама қилинди

23.04.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида жорий йилнинг 21 апрель куни  навбатдаги ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Мактаблар замонавий АКТ воситалари билан жиҳозланади

19.04.2018Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил май ойида Хитой Халқ Республикасига қилган давлат ташрифи доирасида “Умумтаълим мактабларининг 5-9 синфларида информатика ва чет тили фанларини ўқитишнинг сифатини ошириш (1-босқич)” лойиҳасини амалга ошириш учун грант маблағларини ажратиш бўйича келишув амалга оширилди.

Халқ таълими вазири: Мажбурий меҳнатни ватанпарварлик деб билганмиз

17.04.2018СиёсатМанба: ЎзА

Вазирлар Маҳкамасида жамоат ишларига мажбурий жалб қилишни тақиқлаш, бу борада раҳбарлар масъулиятини оширишга бағишланган йиғилиш доирасида Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов сўзга чиқди. 

Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиалида ўқишга қабул қилинган 1-курс талабаларининг қасамёд қилиш тадбири ўтказилди

16.04.2018Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Жорий йилнинг 14 апрель куни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиалида ўқишга қабул қилинган 1-курс талабаларининг қасамёд қилиш тадбири ўтказилди.

Таълим: ҳамкорлик самаралари

12.04.2018Таълим Манба: ЎзА

Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида “Ўзбекистонда Қозоғистон таълим кунлари” мавзусида илмий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 

Навоий вилоятида «Ўзбекистонда Қозоғистон таълим кунлари» мавзуйидаги илмий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

11.04.2018Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2018 йил 9-10 апрель кунлари Навоий вилоятида «Ўзбекистонда Қозоғистон таълим кунлари» мавзуйидаги илмий-маърифий тадбири бўлиб ўтди. Кўргазмада Қозоғистон Республикасининг 25 дан ортиқ олий таълим муассасалари ўз тақдимотларини намойиш этдилар. Кўргазма орқали ёшларнинг мамлакатимиздаги ҳамда Қозоғистоннинг етакчи олий таълим муассасаларида мавжуд бўлган касб ва мутахассислик йўналишлари билан таништирилиб батафсил маълумотлар берилди.

Бойсунда мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

10.04.2018Таълим Манба: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Мамлакатимизда мактабгача таълим тизими такомиллаштиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида шаҳар ва қишлоқларимизда замонавий қиёфадаги мактабгача таълим муассасалари барпо этилмоқда.

Хорижлик профессор-ўқитувчилар ЎзМУда тажриба алмашмоқда

10.04.2018Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистон Миллий университетида замонавий инновацион ўқув дастурлар ишлаб чиқиш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида билим алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда илмий изланишлар соҳасида академик ҳамкорликни ривожлантириш бўйича режалар ишлаб чиқиш, мултидисциплинар дастурларни йўлга қўйиш бўйича университетда Холон технология университети факультетини ташкил этиш юзасидан Меморандум имзоланган.

Педагоглар маҳорати янгича усулда оширилмоқда

09.04.2018Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг метод кунларида уларга мунтазам равишда амалий-методик ёрдам кўрсатиб бориш, улар учун доимий ҳаракатдаги ўқув семинарларни ташкил этиш мақсадида ҳар бир туман ва шаҳарда “Аниқ фанлар”, “Табиий фанлар”, “Гуманитар фанлар” ва “Филология фанлар” йўналишида таянч мактаблари фаолияти йўлга қўйилди.

Ўқувчилар учун янги инновацион олимпиада

05.04.2018Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги томонидан иқтидорли ўқувчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, ўзаро дўстона муносабатларини мустаҳкамлаш, ўқувчиларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш, уларнинг фанлар бўйича билим ва малакаларини алмашишларига ҳамда фанлардан олган билимларини намоён этишларига имконият яратиш мақсадида жорий йилдан бошлаб инновацион олимпиада ташкил этилмоқда.

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш бўйича Республика ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди

05.04.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 27 мартдаги №241-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 04 апрелида соат 14:30да Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг кичик мажлислар залида Республика ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Россия Федерациясининг Фан ва таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида онлайн видеоконференция ўтказилди

04.04.2018Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Жорий йилнинг 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Россия Федерациясининг Фан ва таълим вазирлиги томонидан мамлакатларимиз ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида онлайн видеоконференция ўтказилди.