Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг масъул ходимлари журналистларнинг саволларига жавоб берди

2017-11-17 | Таълим

Миллий матбуот марказида ташкил этилган матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси бўйича тизимда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълум қилинди.

Таъкидланганидек, олий маълумотли кадрларнинг мақсадли мезонларини шакллантириш, олий таълим муассасаларига ихтисослик йўналишлари ва мутахассисликларни ҳудудлар ва соҳалар бўйича жорий этилаётган дастурларнинг талаб ва эҳтиёжлари, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларни комплекс тараққий эттириш истиқболларини инобатга олган ҳолда оптималлаштириш мақсадида соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳалари учун давлатимиз раҳбарининг «2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ давлат грантига мақсадли қабул квоталари шакллантирилди.

Наманган муҳандислик-педагогика институти Наманган муҳандислик-қурилиш институтига ўзгартирилди. Тошкент давлат техника университетининг Термиз ва Олмалиқ филиаллари, Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали ташкил этилди. Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти фаолияти йўлга қўйилди. Соғлиқни сақлаш таълим йўналишларида халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда ўқиш муддатлари 7 йилдан 6 йилга қисқартирилди. Барча олий таълим муассасалари томонидан 2030 йилга қадар ривожланиш стратегияси ишлаб чиқилди ва ўрнатилган тартибда тасдиқланди. 

440 бакалавриатура таълим йўналиши ва 554 магистратура мутахассисликлари учун намунавий ўқув режалар ва малака талаблари ҳамда 3 мингдан ортиқ намунавий ўқув дастури тасдиқланди, шунингдек, 352 номдаги дарслик ва ўқув қўлланмалар чоп этиш учун тавсия қилинди. 

Педагог кадрларнинг касб малакаси ва маҳоратини сифат жиҳатидан мунтазам ошириб бориш, педагог ва илмий ходимларнинг стажировкасини йўлга қўйиш, олий таълим муассасалари битирувчиларини PhD дастури ва хорижий магистратура дастурлари асосида ўқитиш йўлга қўйилди.

Айни вақтда эса тизимда масофадан ўқитиш устида иш олиб борилмоқда. Бунинг учун ҳар бир олий таълим муассасасида селектор заллари ташкил этилган бўлиб, келгусида талаба-ёшлар мамлакатимиз ва хорижнинг етакчи профессор-ўқитувчилари маърузаларидан онлайн тарзда баҳраманд бўлади. 

Олий таълимнинг маънавий-ахлоқий мазмунини кучайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳар бир олий таълим муассасасида Ҳаракатлар стратегияси хонаси ташкил этилди. ОТМлар учун психолог ва ҳар бир талабалар турар жойи учун тарбиячи-педагог лавозимлари жорий этилди. Талаба-ёшларнинг дунё ва мамлакатимизда бўлаётган воқеа-ҳодисалар юзасидан хабардорлигини ошириш мақсадида вазирликда ахборот гуруҳи шакллантирилиб, долзарб хабар ва янгиликларнинг ҳафталик жамланмаси университет ва институтларга электрон тарзда етказиб берилмоқда. 

2017/2018 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияларига 10 бакалавр, 11 магистр лойиқ топилган. 

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиясини халқаро ҳуқуқ ва муносабатлар йўналиши бўйича олганман, – дейди Тошкент давлат шарқшунослик институти талабаси Нигора Махмасобирова. – 35 дан зиёд илмий мақола ва 3 рисолам нашрдан чиққан. Айни вақтда «Инновацион кластерларни шакллантиришнинг жаҳон тажрибаси ва Ўзбекистонда ундан фойдаланиш истиқболлари» мавзуида магистрлик тадқиқоти олиб бораяпман. Биз бугун дунёнинг илғор давлатлари ижтимоий-иқтисодий тараққиётига назар ташлайдиган бўлсак, ҳал қилувчи куч сифатида инновация ва конструктив инсон омилларини кўриш мумкин. Шу сабабли ҳам мамлакатимизда инновацион фаолиятнинг ривожланиши жуда муҳимдир. Тадқиқотдан мақсад Ўзбекистонда инновацион кластерларни шакллантиришнинг назарий асосларини яратишдир. 

Анжуманда вазирликнинг масъул ходимлари журналистларнинг саволларига жавоб берди.

 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться